«ўсимлик ёғи» тегли мақолалар


Кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига қўйилган чекловлар қисман олиб ташланди
15 март 2024, 20:01

Кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига қўйилган чекловлар қисман олиб ташланди

Ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига чекловларни юмшатди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.

Ёғ ва гўшт импорти бўйича солиқ имтиёзлари ҳисобига бюджетга 1,4 трлн сўм тушмайди
1 июн 2022, 23:12

Ёғ ва гўшт импорти бўйича солиқ имтиёзлари ҳисобига бюджетга 1,4 трлн сўм тушмайди

Гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка импорти учун солиқ имтиёзлари туфайли бюджет йўқотиши 1,4 трлн сўмга яқинроқни ташкил этади. Бу йўқотишларни халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзларини бекор қилиш, солиқлар йиғимларини кўпайтириш ҳисобига қоплаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади
1 июн 2022, 10:50

Ўзбекистон ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади

1 июндан бошлаб пахта, кунгабоқар ёғи ва уруғи ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва меваларини экспорт қилиш вақтинча тақиқланди. Ушбу маҳсулотлар ички бозорда етарли бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси экспортни қайта тиклаши мумкин. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби ҳам вақтинча тўхтатилди.

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида
21 апрель 2022, 17:27

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида

«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

Келгуси ойларда ўсимлик ёғи нархларининг ўсиши асосий муаммолардан бирига айланиши мумкин
3 апрель 2022, 09:57

Келгуси ойларда ўсимлик ёғи нархларининг ўсиши асосий муаммолардан бирига айланиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи йиллик истеъмолининг тахминан тенг ярми импорт ҳисобидан қопланади. Бундай шароитда глобал бозорда юз бераётган ҳар қандай тебранишлар ички бозордаги нархга жиддий таъсир кўрсатади. Дунё бўйича жами ўсимлик ёғи экспортининг 64% ини таъминловчи Украина ва Россиядаги сиёсий-иқтисодий вазият жаҳон бозорида, шу жумладан, Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларининг кескин ўсишига олиб келиши мумкин, дейди иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев.

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди
10 феврал 2022, 12:57

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.

Давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташланди
8 июн 2021, 22:26

Давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташланди

Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.

Чигитнинг биржа нархлари тушиши ортидан пахта ёғи ҳам арзонлашди
12 май 2021, 21:39

Чигитнинг биржа нархлари тушиши ортидан пахта ёғи ҳам арзонлашди

Техник чигит нархининг 31,2 фоизга арзонлашуви пахта ёғининг биржадаги нархларига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Бунга Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигит нархини сунъий равишда оширганлик аломати билан 24 та пахта кластерига қарши иш қўзғатгани ҳам сабаб бўлди.

34 та кластер чигит нархини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда
10 май 2021, 18:24

34 та кластер чигит нархини сунъий равишда оширганликда гумон қилинмоқда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.

9 вилоятда ёғ арзонлашди, Тошкентда эса қимматлашди — ИТИМ
10 май 2021, 16:47

9 вилоятда ёғ арзонлашди, Тошкентда эса қимматлашди — ИТИМ

Ўзбекистонда бир литр ўсимлик ёғи нархи ҳафта давомида 0,5 фоизга арзонлашиб, 19,1 минг сўмгачани ташкил этди, дея маълум қилди ИТИМ. Нархлар 9 вилоятда арзонлашган бўлса, Тошкент ва қолган ҳудудларда қимматлашишда давом этмоқда. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аввалроқ ҚҚС ставкасининг пасайиши хизмат ва товарларнинг арзонлашувига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.

Кунгабоқар ёғининг божхона омборларида тўпланиши сунъий тақчилликни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ
5 май 2021, 22:05

Кунгабоқар ёғининг божхона омборларида тўпланиши сунъий тақчилликни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ

Ўсимлик ёғи импортига ҚҚСнинг бекор қилиниши арафасида божхона омборларидаги кунгабоқар ёғи ҳажми бир ҳафта ичида 3500 тоннадан 6500 тоннага кўпайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бу сунъий тақчилликни келтириб чиқариб, нархларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинди, эскпорт чекланди
30 апрель 2021, 16:53

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинди, эскпорт чекланди

Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.

Сенат ўсимлик ёғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бюджетга 267 млрд сўм тушмайди.
24 апрель 2021, 16:15

Сенат ўсимлик ёғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бюджетга 267 млрд сўм тушмайди.

Сенаторлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бундан ташқари, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда уларнинг уруғларига экспорт божлари жорий этилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 млрд сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилди.

Ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш таклиф қилинди
23 апрель 2021, 21:47 2

Ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш таклиф қилинди

Қонунчилик палатаси йил охиригача ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган ҚҚСни бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳукумат ҳам ўз чораларини ишлаб чиқмоқда.

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди
10 апрель 2021, 23:00 5

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди

Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг